Қизининг қотилига айланган ота

Асосий янгиликлар

Бизнинг халқимиз болажон халқ деб бежиз айтишмаган. Зеро болали уй бозор-боласиз уй мозор. Ҳар бир ота-она кўзи қувончи бўлган фарзандларини вояга етгунига қадар боқиб илмли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилади, фарзандлари орқасидан яхши ном эшитишни хоҳлайди. Одилжон (исми ўзгартирилган) ҳам қизини яхши умидларда вояга етказди, аммо қизи хоҳлаганидек бўлиб чиқмади.  Бир куни Одилжон қизи Гулрухни дугонаси Асиланинг уйида ўғирлик содир қилганлигини билиб қолади. Гулрухга ўғирлик қилмаслиги, қиз боланинг номига яхши гап бўлмаслигини, оиласи номига иснод келтирганлигини айтганида, қизи унга нисбатан баланд овозда бақириб, ўғирлик қилмаса тура олмаслигини айтиб, онасига нисбатан беодоблик қилганлиги ҳамда қизининг ўзбошимчалиги, ўғирлик жиноятларини содир қилиб, оиласини иснодга қўйганлиги отанинг қаттиқ жаҳлини чиқаради. Оқибатда ота жаҳл устида Гулрухни бўйин соҳасидан қаттиқ бўғганлиги сабабли нафас етишмаслиги оқибатида Гулрух вафот этди.

Ўйламай, жаҳл устида қилинган бир ҳаракат отанинг қотил бўлишига, бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.

З. ХУДАЙБЕРДИЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг раиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan