СУДЬЯЛАР ЭЗГУ ИШГА ҲИССА ҚЎШДИ

Асосий янгиликлар

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–46-сон Фармонида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Жумладан, давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли  самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун  Тошкент вилоятида Чирчиқ шаҳрида Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди ва Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьялари ва суд ходимлари билан биргаликда суд биноси ҳовлиси атрофига 50 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Мақсад суд биноси қиёфасини яшнатиб турган манзарали ва мевали дарахтларни асраб-авайлашга эътибор бериш, дарахтларни кесишга қарши курашиш, ходимларни ихтиёрий равишда бирлаштириш орқали қулай атроф-муҳитни яратиш, дарахтларни кўпайтириш ва ўстириш масалаларига эътиборни жалб қилишдан иборатдир.

-Она табиатни асраб-авайлаш, уни кўрку тароватини келажак авлодларга етказиш бизниинг инсоний ва фарзандлик бурчимиздир.  Яшаб турган жойимизни озода сақлаб, биздан кейинги авлод ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун бугун биз табиатга меҳр ва эътибор берсак келажак авлод ҳам муносиб экологик шароитда яшайди. Бунинг учун биздан талаб қилинадиган биргина нарса — табиатни тоза-озода сақлаган ҳолда ер ва сув ресурсларини, экологик тизимни асраш ҳамда дарахт кўчатларини экиб, боғ яратишдир-дейди Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раиси Ҳамиджон Каюмов.

Акция доирасида экилган кўчатлар вақтида суғорилиб, агротехника талаблари асосида парваришлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу жиҳатдан бугун экилган ниҳоллар эртага боғга айланиб, суд биносига  ташриф буюрувчиларнинг дилларини шод этиши шубҳасиздир.

Ш. ЭРМЕТОВА,

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan