Тошкент вилоятида сайёр қабул бўлиб ўтди

Асосий янгиликлар

Куни кеча Тошкент вилоят ҳокимлиги ва вилоят халқ қабулхонаси мутасаддиларининг  ташаббуси билан фуқароларнинг сайёр қабули ташкил этилди. Сайёр қабулда Тошкент вилояти ҳокими Зойир  Мирзаев, Тошкент вилоят халқ қабулхонаси раҳбари Абдуҳалим Холмахматов, вилоят прокурори  Салом Самадов,  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тоҳир Арипов ҳамда вилоят судларининг вакиллари иштирок этдилар.

Жамиятнинг демократия йўлидан бориб, жадал ривожланиб бориши, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига боғлиқдир.

Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини билиши, ҳаётий эҳтиёжларини  англамоғи шарт. Бу борадаги ишлар, ҳуқуқий савия ва мадниятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳар бир соҳа масъулларининг асосий вазифасидир.

Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Гулшан” дам олиш масканида вилоят миқёсида ўтказилган сайёр қабул ҳам айни вазифаларни бажариш йўлида қилинаётган эзгу ишлар самарасидир.Сайёр қабулда  турли масалалар, муаммолар ечимини истаётган фуқаролар томонидан тегишли ташкилотларга  мурожаатлар қилинди.

Бугунги кунда аҳоли  вакилларида қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини  ўйғотиш муҳим масалалардан бир ҳисобланади. Ҳуқуқий маданиятни  юксалтириш фақатгина ҳуқуқнии муҳофаза қилувчи ва айрим давлат органларининг иши эмас, балки бутун фуқаролик жамияти институтларининг ҳам муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Шу боис, сайёр қабулда иштирок этган давлат тизимининг барча мутасаддилари фуқароларга ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий билимларини оширишда ва уни амалда татбиқ этишлари, ўз ҳуқуларидан унумли ва маанфаатли фойдаланишига имконият яратиб бериш чораларини кўриб келмоқда.

Шунингдек, сайёр қабулда  иштирок этган Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьялари, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьялари бевосита фуқаролар билан мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган муаммо ва мурожаатларга муносабат билдиришди.

Сайёр қабулда  фуқароларнинг судларга мурожаат қилиш тартиблари, алимент, никоҳдан ажратиш, қарз ундириш ва оилавий низолар, тадбиркорлик, кредит, қарз шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича мурожаатлар  судьялар томонидан ўрганилди.

Анъанага айланиб бораётган сайёр қабулларнинг ўтказилиши фуқаролар  ва жамият ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, демократик ислоҳотларнинг ривожланиши, инсон қадрини улуғланишига муносиб хизмат қилиши шубҳасиздир.

Шоира Эрметова,

Фуқаролик ишлари бўйича

Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan