МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ-МЕНИНГ СУДЬЯМ

Асосий янгиликлар

Чирчиқ шаҳри “Наврўз”  МФЙ фаоллари  ва фуқаролари иштирокида Тошкент вилоятида фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш борасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилашга бағишланган  “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати жараёнида коррупцияга қўл урган инсонлар ҳаётидаги аянчли ҳолатлар таҳлил қилинди. Оилада ва жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида изчил ишлар олиб борилиши лозимлиги тушунтирилди. Фуқароларнинг муаммолари билан боғлиқ “маҳаллабай” ишлаш ва фуқароларнинг осойишалигини таъминлаш амалиётини тадбиқ этиш, фуқаролар ҳаётида учрайдиган муаммоларни бевосита жойида ўрганиш, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш масалалари ҳақида гапирилди. Йиғилишда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Учрашув давомида барча маҳаллаларда фуқароларнинг муаммолари ва уларни қийнаётган саволлар кўриб чиқилиши ва уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб бориш тизими доимий тарзда давом этиши белгиланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ  туманлараро суди раиси М.Абдуваҳабова жорий йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурининг мазмун моҳияти, оила ва жамият ҳамкорлиги ҳақида тадбирда қатнашаётган хотин-қизларга ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб ўтди. Шунингдек, аёлларга нисбатан ўтказилаётган тазйиқ ва зўравонлик, оиладаги жанжал ва келишмовчиликларнинг туб моҳияти нимадан бошланиши масалаларига алоҳида тўхталиб, бу ҳолатларга барҳам бериш йўллари ҳақида гапирди.

Йиғилишга ташриф буюрган маҳалла фуқароларини қийнаётган¸ ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлган оилаларга ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, судга мурожаат қилиш тартиблари тушунтирилди. Шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар ўтказилаётганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Тараққиёт стратегияси 7 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборатлиги ҳақида тушунчалар берилди.

Ш. ЭРМЕТОВА,

Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan